Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ҳамкорлик: келинг, биргаликда ўрганамиз!

Ҳамкорлик: келинг, биргаликда ўрганамиз!

  • 25 March 2019

 Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) мана 15 йилдирки болаларни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб бормоқда. Амалий фаолиятни эса 12 йилдан буён олиб боради. РБИММ фаолияти давомида нафақат МДҲ мамлакатлари, балки узоқ хориж мамлакатлари билан ҳам ҳамкорлик  ўрната олди.

Бугун  Стаффордшир Университети укитувчилари – жаноб Иэн Уайт,  Маргарет Бэинбридж хонимлар( Буюк Британия) остеопатия соҳасида семинар-тренинг ўтказишни бошладилар. Тадбирда ўсиб келаётган авлодни ижтимоий ҳимоялаш тизимида ногиронлиги бўлган болалар билан ишлайдиган РБИММ ва филиаллари, Тожикистон Республикаси “Рангинкамон” ва “Сарчашма” жамоатчилик ташкилотлари вакиллардан иборат 40 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

Шунингдек, жаноб Иэн Уайт, Маргарет Бэинбридж хонимлар ногиронлиги бўлган болалар билан семинар-тренинг иштирокчиларининг малакаларини ошириш мақсадида амалий машғулотлар ўтказадилар.
Бундай тадбирлар мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳаракат борасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаркан, Стаффордшир Университети маъмурияти билан келгусида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан шартномалар тузишга қарор қилинди.