Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Ўзбекистон Республикасида узлуксиз сифатли инклюзив таълимни яратиш”

“Ўзбекистон Республикасида узлуксиз сифатли инклюзив таълимни яратиш”

  • 27 February 2019

 Ушбу лойиха доирасида  Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчи-логопедлар учун илмий семинар ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасида узлуксиз сифатли инклюзив таълимни яратиш” лойихасининг режасида  белгиланган вазифалар юзасидан  2019 йил 25 февралда Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчи-логопедлар учун 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли фармондаги алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни ижтимоий ҳаётга эрта уйғунлашувлари муаммосини ҳал қилиши ва инклюзив таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига оид илмий семинар ўтказилди.

 

 

 

Семинар давомида Л.Р.Мўминова “Инклюзив таълим: муаммо ва ечимлари” мавзусида сўзга чиқиб, имконияти чекланган болаларни инклюзив  таълимга йўналтириш, умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олаётган ўқувчилар билан мутахассислар томонидан ўтказиладиган коррекцион ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида тушунтириб ўтди. Л.Р.Мўминова болаларни таълим муассасаларига йўналтираётганда ота-оналарнинг ҳоҳиш истаклари билан эмас, қонун доирасида иш олиб бориш кераклиги,тиббий психологик-педогогик комиссиянинг роли хақида таъкидлаб, барча мутахассислар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

 

 

ТДПУ “Логопедия” кафедраси доценти З.Ахмедова – "Умумий ўрта таълим мактаб логопедларининг инклюзив таълимдаги роли" мавзусида сўзга чиқиб,  ҳар бир инклюзив таълимга йўналтирилган болага мактаб психологи, дефектолог ва бошланғич синф ўқитувчиси масъул эканлигини ҳамда нафақат мутахассислар балки, ота-оналарга ҳам инклюзив таълимни тадбиқ этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш кераклигини таъкидлади.

З.Бахадирова томонидан РБИММ иш фаолияти, ҳозирги кунда марказ томонидан алоҳида ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларга кўрсатилаётган  манзилли мажмуавий ёрдам,инклюзив таълимга йўналтирилган болалар ва илк ёрдам хизмати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.  Йиғилиш давомида Тошкент вилояти, Чирчиқ педагогика институти раҳбарияти ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам барча семинар қатнашчиларига инклюзив таълимнинг долзарблиги, ҳар бир таълим олаётган ўқувчи давлатимизнинг келажаги эканлиги, таълимда инновацион билим бериш самаралари  бўйича сўзга чиқди. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан барча йиғилиш қатнашчиларига “Бола ва замон” журнали тақдим этилди. Тошкент вилояти ХТБ билан келгусида амалга ошириладиган  ҳамкорлик ишлари бўйича келишиб олинди.