Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Германия элчихонаси билан ҳамкорлик

Германия элчихонаси билан ҳамкорлик

  • 9 January 2019

 Мусиқа ва тасвирий санъат халқ, миллат танламайди, бу йўналиш учун таржимон талаб қилинмайди. Жорий йилнинг 9 январида Германия элчихонасида “Мен Германия ҳақида нималарни биламан?” мавзусида болалар расмларининг танловига якун ясалди. Танловда Ўзбекистондан бўлган 4-18 ёшли болалар иштирок этдилар.


Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан лойиҳага педагогика фанлари номзоди, арт-терапевт Т.Л.Чаброва раҳбарлик қилди ва 20 та боладан 4 нафари – Ёдгорова Ника (7 ёш), Зокирова Рената (10 ёш), Исломова Баҳора (10 ёш), Ласчёнова Маргарита (5 ёш) нинг чизган расмлари танлаб олиниб, танловга тақдим этилди. Ушбу расмларнинг ҳаммаси Ўзбекистондаги Германия элчихонасининг ваколатхонаси томонидан 2019 йил календар-тақвимига киритилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, танловда иштирок этганлар орасида энг ёш иштирокчилар бизнинг марказимиздан қатнашган болалар бўлди. Улар немис эртаклари қаҳрамонларини чиздилар, ўз ишларида уларга бўлган муносабатларини ва бу персонажларни ўзлари қай тарзда тасаввур қилишларини ижодий ёндошган ҳолда етказиб бердилар.

Болалар танловининг иштирокчиларига сертификатни Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд тақдим этди. Элчи танлов иштирокчиларининг ўзига хос фантазияларини, танлов шартларига ижодкорона ёндошувни кўрганлигини таъкидлаб, келгусида марказимиз билан ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

Дипломларини қучиб, ҳаяжонланганча болажонларимиз шундай дедилар:

Ника: “Мен бу ажойиб танловда яна иштирок этишни истардим. Менга кўпчилик болаларнинг ишлари жуда ёқди, аммо бизнинг эртаклар ҳақидаги расмларимиз энг чиройлиси бўлди!”.

Рената: “Менга бир қизчанинг немис футболи тўғрисидаги расми ёқди, бу иш худди плакатга ўхшатиб чизилган!”

Бахора: “Мен ўйлайманки, ишим энг чиройли расмлардан бири бўлди, чунки мен меҳрибон, ғамхўр Золушка расмини чизганман!”

Ижод йўлидаги дастлабки қадамлари муносиб тақдирланганидан фахрланган болаларнинг сўзларида интилиш, ғурур сезилади. Улғайиб келаётган авлоднинг дунёқарашига муайян таъсир кўрсатувчи ҳамкорлик ҳамиша давом этсин!