Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинган кун муносабати билан

Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинган кун муносабати билан

  • 7 December 2018

 Жорий йилнинг 7 декабрь куни Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида мамлакатимиз Бош қомуси, конституция қабул қилинган кун муносабати билан йиғилиш ташкил этилди. Ушбу тадбирни марказ директори В.С.Алимова  очиб берди. Барча ходимларни келаётган байрам билан табриклаб ўтди ҳамда қисқача ўтган йил сархисоби бўйича эришилган ютуқлар келгусида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан фикр билдирди.


Тадбирнинг асосий мақсадига кўра,  марказдаги самарали меҳнатлари самараси ўлароқ, ўз ишига масъулиятли, ташаббускор ва изланувчан бир гуруҳ ходимларни ташкилотнинг яқин ҳамкори Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан қуйдаги ходимлар тақдирланганлиги хусусида алоҳида тўхталди ҳамда мукофотларни тақдим этди.


“Ижтимоий ва хуқукий жихатдан хатарли гурухларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлим раҳбари, фалсафа фанлари номзоди Исраилова Нодира Ачилбаевна.

 

“Ижтимоий иш” бўлими раҳбари, психология фанлари номзоди Махмудова Мақсуда Махмудовна

 

“Ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлимининг бош мутахассиси Хусанова Дилноза Гафуровна

 

Ахборот консалтинг хизмати бўлими бош мутахассиси Рахимова Сайёра Боходировна.