Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Меҳр нури чашмалари

Меҳр нури чашмалари

  • 7 June 2018

 

Табиатнинг ғаройиб неъмати, мукаммал бир кашфиёти бўлмиш бола – беғубор, ранг-баранг ва ўзига хос бир дунё. У бор жойда ажиб бир маъсумлик, сокинлик ва қизғин ҳаёт жўш уради. Бугунги кунда республикамизда болаларга бўлган эътибор алоҳида кўзга ташланади. Ижтимоий кучли давлатнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳам ўз аҳолиси,  унинг равнақи, тараққиёти  учун нечоғли қайғуришида яққол кўзга ташланади. Мамлакатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири келажак пойдеворлари бўлмиш болаларни муҳофаза қилишга қаратилган. Болалар келажагимиз яратувчиси эканлар улар ҳақида ғамхўрлик қилиш, бор имкониятимизни ишга солиш миллатимиз равнақи учун қўшган муносиб ҳиссамиз бўлади. Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази да ўтказилган тадбир ҳам “Меҳр нури чашмалари” деб номланди. Байрам тадбирида марказ қошидаги Ахборот-консалтинг хизматидан фойдаланаётган турли тоифадаги имконияти чекланган болалар нафақат томошабин сифатида, балки бошловчи, ижрочи, ижодкор сифатида ҳам иштирок этдилар. Саҳнага чиққан болажонларнинг чеҳраларидаги ҳаяжон, завқ ва табассум тадбирга ташриф буюганларнинг ҳеч бирини бефарқ қолдирмади. Кичкинтой артист кўринишидаги болажонлар ролларини ўзларида бутун масъулиятни ҳис қилган ҳолда ижро қилдилар.

Болалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган байрам  фарзандларимизнинг  ҳар бири алоҳида меҳр ва эътибор қуршовида бўлишлари баробарида ўзларини жамиятнинг тўлақонли фуқаролари сифатида ҳис қилишлари учун яна бир имконият бўлди.

Байрам тадбирида турли вазирлик ва идоралардан таклиф қилинган меҳмонлар ҳам  иштирок этдилар.