Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Mахсус ўқув муассасаларда анъанавий тарзда утказиладиган спартакиада мусобакалари

Mахсус ўқув муассасаларда анъанавий тарзда утказиладиган спартакиада мусобакалари

  • 1 May 2018

 

2018 йил апрел ойида Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда махсус турдаги ўқув муассасаларда анъанавий тарзда 2012 йилдан бери ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларининг навбаттаги тури ўтказилди.

       Спорт мусобақалар ўтказишдан мақсад ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларни эпчил, иродали, жасур қилиб таёрлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бундан ташқари ёшларни бу махсус ўқув муассасалардан чиққанларидан сўнг спорт соҳаларида малакали мутахассис бўлиши ёки ўзлари қизиқган спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун замин яратиш.

Махсус ўқув муассасаларида ўтказилган спорт мусабақаларида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, бадминтон турлари бўйича беллашувлар бўлди.

Спорт  беллашувлари жами 506 нафар иштирокчини қамраб олди, шулардан 250 нафари қиз боллар, 256 нафари эса ўғил боллардир. 80 нафар иштирокчи эса фахирли ўринларни олгани учун кубок, медаллар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишти.

         Бундан ташқари спорт мусобақалари билан бирга махсус ўқув муассаса тарбияланувчилари билан Республика болалар ижтимоий мослашув маркази мутахассислари  томонидан “Ўзликни англаш”, “Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказишти. Тренинг машғулотларида 180 нафар тарбияланувчи иштирок этти.

 

     Спорт мусобақаси дастлаб  20-21 апрел кунлари Фарғона вилояти Қоқон шаҳридаги ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежида тарбияланувчи қизлар ўртасида бошланди. Спорт мусобақаси очилишида Республика хотин-қизлар қўмитаси, Миллий тикланиш партияси вакиллари, Қоқон шаҳар хокимяти вакиллари, Ички Ишлар органлари ходимлари, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази мутахассислари иштирок этишти.

Спорт мусобақаларида тарбияланувчи қизлар фаол қатнашишти, муросасиз ўтган беллашувларда тарбияланувчи қизлардан  213 нафари иштирок этди, шулардан фахрлий ўринни олиб ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчиларга Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар. Махсус коллеж тарбияланувчилари спорт беллашувларидан олдин маданий тадбирлар: турли миллатлар рақслари, ҳар хил миллатларнинг либосларини кўргазмаси ва ўзлари тикиб таёрлаган либосларни “Либослар кўргазмаси 2018 й”ни намоиш қилиб беришти.

 

 

     

 

 

23 апрел куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида тарбияланувчи қизлар ўртасида спорт мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақага спорт вазирлигининг Чиноз туманидаги масъул ходимлари ҳам ташриф буюрди. Волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, қувноқ стартлар, мини-футбол бўйича белашувлар бўлиб ўтда. Ушбу беллашувларда тарбияланувчи қизлардан 37 нафари иштирок этди. 20 нафар иштирокчиларга Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар. Махсус мактаб интернатида тарбияланувчи қизлар спорт беллашувларидан олдин турли спорт турларидан иборат рақсларни намоиш қилиб беришти.

 

 

24 апрел куни Сирдарё вилояти Бахт туманидаги ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежида тарбияланувчи ўғил боллар ўртасида волейбол, бадминтон, стол тенниси, шахмат ва шашка, қувноқ стартлар, мини-футбол бўйича белашувлар бўлиб ўтда. Беллашувларда тарбияланувчи 129 нафари иштирок этиб, шулардан  20 нафар иштирокчиларга Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Махсус коллеж тарбияланувчилари спорт беллашувлар очилишида маданий тадбирлар: турли миллатлар рақслари, ҳар хил кўнгил очар чиқишлар ва Ватанни, онани мадҳ этувчи шерлар ижросини намоиш қилиб беришти.

 

26-27 апрел кунлари Самарқанд шаҳридаги  ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида тарбияланувчи ўғил боллар ўртасида спорт мусобақалар бадминтон, стол тенниси, шахмат ва шашка, қувноқ стартлар, мини футбол бўйича белашувлар бўлиб ўтда.

Спорт мусобақа қўтаринки руҳта Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт мажмуасида бўлиб ўтти. Спорт мусобақасида Самарқанд шаҳар спорт қўмитаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этишти. Беллашувларда тарбияланувчи ўғил боллардан 127 нафари иштирок этди, улардан 20 нафар иштирокчиларга Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.