Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларини қўллаб-қўвватлаш

ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларини қўллаб-қўвватлаш

  • 8 May 2018

 

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туман Кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйди.  «Обод қишлоқ» дастури 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-мартдаги ПҚ-3630-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган “Шохжахон”, “Яккасарой”, “Белариқ” ва “Бошлиқ” МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларини қўллаб-қўвватлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Марказнинг Ижтимоий иш бўлими мутахассислари томонидан ногиронлиги бўлган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг  хонадонларига уйма-уй юриб, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларида ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, мутахассислар ўрганилиши керак бўлган бошқа масалаларни ҳам тегишли ташкилотлар билан боғланган ҳолда ҳал этилишга кўмаклашмоқдалар.

Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида 20 нафар ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оилаларига турли хил ижтимоий, психологик, тиббий, маслаҳат ва ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, оилалар билан ўтказилган мулоқотлардан кейин, мажмуавий хизматларга эҳтиёжи бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар Марказнинг Ахборот-консальтинг хизмати бўлимига жалб қилинди ва курсга қўйилди.

Яккасарой туманида жойлашган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан суҳбат ўтказиш ва муаммоларни ўрганиш давом этмоқда.