Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Бола тарбиясида психологик ёндошувнинг самарали усуллари

Бола тарбиясида психологик ёндошувнинг самарали усуллари

  • 9 April 2018

 

Бугун ахборотлар оқимининг беқиёс кўлами, техника тараққиётининг авжга чиққанлиги муносабати билан болалар тарбияси, уларнинг ўз юртини муносиб фарзанди бўлиб вояга етишлари учун барча мутахассисларнинг чамбарчас ҳамкорлиги талаб қилинади. Стандарт ёндошувдан ташқарига чиққан ҳолда ҳар бир болага индивидуал ёндошув талаб этилади. Шу нуқтаи назардан 2018 йилнинг 6 апрелида РБИММнинг малакали психолог ва ижтимоий иш ходимлари Фарход Комилов, Нозима Юлдашева, Сарвиноз Рахимова, Мадина Муминджанова, Зуфар Ахмаджонов ва Ойсулув Назаровалар 224-мактабда  "Бола тарбиясида психологик ёндашувнинг самарали усуллари" мавзусида  психологик тренинг ўтказдилар. Мутахассислар 4 та секцияга  бўлиб ўтказилган тренингларда 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-синф ўқувчиларини қамраб олган  ҳолда "Меҳр хати", "Тилак хати", "Ҳаво шарлари", "Сизга нисбатан нималар ўзгаришини хоҳлар эдингиз?" каби мавзуларда янги интерактив ўйинлар асосида уларнинг фикрларини билдилар, муайян йўлланма ва тавсиялар бердилар. Психология фанлари номзоди, РБИММ “Ижтимоий иш” бўлими бошлиғи Мақсуда Махмудова  5-секцияда ўқитувчилар ва ота-оналар билан "Тарбияда янгича усул ва услублар" мавзусида тренинг ўтказиб, иштирокчиларнинг саволларига ўзи амалиётда дуч келган мисоллар орқали жавоб берди.

Шунингдек, мактабнинг педагог-ходимларига услубий ёрдам сифатида 65 дона “Bola va zamon” илмий-оммабоп журнали, буклет ва бола психологиясига оид услубий қўлланмалар тақдим этилди. 

Мазкур семинар-тренингда жами 50 нафар педагог-ходимлар ва ота-оналар ҳамда 80 нафар ўқувчилар иштирок этди.