Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Аутизмга эга бўлган болалар билан психолого-педагогик ишнинг замонавий ёндошуви

Аутизмга эга бўлган болалар билан психолого-педагогик ишнинг замонавий ёндошуви

  • 5 April 2018

               Бугун Ўзбекистон пойтахтида, республика болалар ижтимоий мослашуви марказида  “ Аутизмга эга бўлган болалар билан психолого-педагогик ишнинг замонавий ёндошуви” («Современные подходы психолого-педагогической работы с детьми имеющими РАС»)  мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда. У БМТ томонидан эълон қилинган Аутизм муаммолари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш Бутунжаҳон куни арафасида ўтказилмоқда.

Коммуникациядаги дастлабки бузилишлар, одамларнинг мулоқоти ва ижтимоий ўзаро ҳаракатида ҳар томонлама танқислик, шунингдек, шахс қизиқишларининг чекланиши ва ижтимоий мослашувидаги қийинчиликлар билан бирга борувчи аутизм ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.   

Илмий-амалий семинарнинг мавзуси дунё бўйлаб аутистик спектрида бузилиши бўлган одамлар сонининг ортиб бориши ва уларни ўқитиш, тарбиялаш ва жамиятга мослаштириш муаммоларига турли ёндошувлар, шунингдек, ушбу соҳада замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор хорижий амалиёт асосида ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқиш зарурияти билан шартланган.

Ўзбекистонда аутизм масалаларига етарлича эътибор берилмаслигининг сабабларидан бири – ушбу патологияни ташҳис қилиш ва терапияда тажрибанинг етишмаслигидир. Аутизмни гарчи жаҳон амалиётида инновациянинг илгарилаб бориши фанлараро ёндошувдан фойдаланиш, тор доирадаги махсус билимлар фақат сиртқи кўринишни таърифлаб, содир бўлаётганларнинг тўла суратини кўрсатиб бера олмайдиган жойда ечим топиш имкониятини берса-да, ҳали-ҳамон  психик касаллик деб ҳисоблаш давом этмоқда, у психиатриянинг ўрганиш соҳаси бўлиб қолмоқда.

Аутистик спектрида бузилиши бўлган болаларнинг ижтимоий мослашуви – бугунги кунда нафақат илмий ҳамжамият, балки давлат қурилиши ва бошқаруви, маданият ва таълим соҳаси вакиллари олдида турган вазифадир. Аутизмга эга бўлган одамларнинг алоҳида ижтимоий борлиғи ва уларнинг кўпинча ижтимоий ахлоқ меъёрлари доирасига тушавермайдиган ахлоқий стандартларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган мақсадли гуманитар-юридик йўналишни шакллантириш тўғрисида сўзлаш вақти етди. 

Аутизм муаммоларини ўрганиш чегарасини кенгайтириш, унинг патогенезини генетика, эпигенетика нуқтаи назаридан тадқиқ этишни чуқурлаштириш зарурияти тўғрисида гапирганда, бу касалликни ташҳис қилиш учун асосий илмий-амалий вазифалардан бири болаларда уни барвақт аниқлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва оқибат сифатида коррекция ҳамда терапиянинг самарали усулларидан фойдаланиш имконини берадиган потенциал биомаркерларни излашдир.

Аутизм масалаларини ҳал қилиш натижалари аутизми бўлган болаларни жамиятга яхшироқ мослаштириш ва интеграциялашга имкон берувчи янги самарали дастур ва технологиялар бўладиган амалий, инновацион тадқиқотларни олиб боришни талаб этади. замонавий фаннинг истиқболли йўналишлари: аутизми бўлган болаларни махсус ва умумтаълим тизимига ижтимоий мослаштириш ва интеграция қилишнинг методик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда индивидуал таҳсил маршрутини белгилашдир.

Бугунги кун  аутизм симптоматикаси, унинг ривожланиши, сабаблари, механизмлари ва ёрдам шаклларини ўрганувчи, аутизми бўлган болаларнинг муваффақиятли ижтимоий мослашуви ва жамиятга интеграцияси учун коррекцион-педагогик таъсирни амалга ошириш мақсадида янги тиббий ва психологик-педагогик тадқиқотлар натижаларидан фойдаланувчи барча мутахассислар: педагоглар, психологлар, тиббиёт ходимлари, дефектологларнинг ижтимоий шерикчилиги зарур эканини тақозо этмоқда.

Ўзбекистонда аутизм масаласига тааллуқли яна бир муаммо – бу аутизмни ўз вақтида аниқлаш учун аҳамиятли тўсиқ яратаётган жамоатчиликнинг бу касаллик ҳақидаги бехабарлигидир. Кўпгина оилалар фарзандларига бу ташҳис қўйилишидан юзага келган жамоатчилик стереотиплари сабабли онгли тарзда қочадилар. Шу муносабат билан ҳар куни аутизми бўлган бола билан алоқа қиладиган ва уни парваришлайдиган ота-оналарни қўллаб-қувватлаш стратегияси аутистик спектри бузилган болаларга ёрдам кўрсатиш жараёнида марказий бўлиши зарур. Ота-оналарнинг бу борадаги хабардорлиги жуда муҳим.

Аутизм муаммосини тушунишга бундай ёндошувдан келиб чиқиб, таълим методикасини яратиш ва аутистик спектрида бузилиши бўлган одамларнинг ижодий қобилиятларини очишни талаб қиладиган таълим қамровини кенгайтириш конструкциясини қуриш мумкин.  Бу методикалар ўз мазмунига кўра онг отси даражасига таъсир кўрсатувчи терапия бўлганча ностандарт таълим жараёнларини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади, бироқ, аввало, аҳамиятли тарзда аутистик спектрида бузилиши бўлган одамларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашади.

Таъкидландики, бу ижтимоий муҳитда асосий рол нафақат болаларга, балки уларнинг ота-оналари, яқинлари ва психология ҳамда таълим соҳасидаги мутахассисларга ажратилиши даркор. Шундай “алоҳида олам”нинг тимсоли сифатида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази  (РБИММ) негизида  иш бошлаган “Аутизми бўлган болаларнинг ота-оналари ассоциацияси” ижтимоий конструкция бўлади.

РБИММ қошидаги Ахборот консалтинг хизмати (АКХ) асосида аутистик спектрида бузилиши бўлган болалар билан ишлаш бўйича ички лойиҳа ташкил этилди. Бу лойиҳадан мақсад аутизми бўлган болалар ва уларнинг оилаларига мажмуавий психологик ёрдам кўрсатишдан иборат.

Агар 2012 йилда АКХ мутахассислари томонидан шу ташҳис билан 17 та бола аниқланган бўлса,  унда бугунги кунда (2018 йил мартигача) Марказда аутистик спектрида бузилиши бўлган 100 дан ортиқ болага мажмуавий ёрдам кўрсатилди.

РБИММ да ишлаб чиқилган мажмуавий мақсадли тадбир психолог билан индивидуал машғулотлар, гуруҳли ўйинлар, тематик хоналардаги машғулотлар (Монтессори, мусиқа, сенсор хоналари,  эртак терапияси, қум терапияси), бассейндаги машғулотлар, табиат қўйнига биргаликда чиқишлар, аутистик спектрида бузилиши бўлган фарзандлари бор ота-оналар учун ўқитувчи ва релаксацион тренинг ҳамда маълумот берувчи семинарлардан иборат.

Ўзига хос бўлган болалар билан психологик коррекцион иш терапиянинг ҳар хил турлари (ABA, TE АСCH, Son-rise, холдинг ва эрготерапия) элементларини қўллаш билан ўтказилади.

 

2018 йил 2 апрел, Тошкент