Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Беғараз стоматологик кўрик” акцияси

“Беғараз стоматологик кўрик” акцияси

  • 3 May 2023

Малакали мутахассисларнинг тажриба алмашинуви, айниқса, давлатлараро бўлганида самара беради. Корея Республикаси Сеул миллий университетининг Стоматология касалхонасидан профессор Ким бошчилигида ташриф буюрган бир гуруҳ шифокорлар, жумладан, стоматологлар Чой Хи Суун ва Лии Ён Соон жорий йилнинг апрель ойида Тошкент давлат стоматология институтининг клиникасида “Беғараз стоматологик кўрик” акцияси доирасида болалар ва катталарни бепул кўрикдан ўтказдилар. Бу акцияда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида реабилитация курсларини ўтаётган ногиронлиги бўлган 100 дан ортиқ болалар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.С.Алимова ташаббуси билан Яккасарой туманидаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳам кореялик амалиётчи шифокорлар кўригидан ўтдилар ва тиббий муолажалар олдилар. “Беғараз стоматологик кўрик” акциясининг ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган, болажонларимизнинг тиббий муолажалар олишига ўз ҳиссасини қўшган Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг бош шифокори ўринбосари М.М.Ирхановга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.