Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курси” машғулотлари

“Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курси” машғулотлари

  • 17 January 2022
Республика болалар ижтимой мослашуви маркази  мутахассислари ҳукуматнинг етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳимояси юзасидан бир қатор қарорларини ижроси ўлароқ  “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш” мактаблари   ишини давом эттириш мақсадида, шунингдек,  болани васийлик ёки ҳомийликка, фарзандликка, оилага тарбия (патронат) га олувчи, Оилавий болалар уйини ташкил этиш истагини билдирган фуқароларимизни етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ғамхўрлик кўрсатишга профессионал даражада тайёрлаш учун  Тошкент вилояти,  Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйида ташкил этилган  “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курси” машғулотларини олиб бормоқдалар. Мазкур ўқув курсларида иштирок этаётган ота-оналар, буви-бувалар   таълим дастуридан қаноатланганча, бола тарбиясида инобатга олишлари зарур бўлган жиҳатларни ўзлаштирмоқдалар.