Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Қаршида байрам дастури!

Қаршида байрам дастури!

  • 30 December 2021

 2021 йил 28 декабрь куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалида "Салом Янги йил" деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбир "Қизил шапкача" эртаги асосида мусиқали театр кўринишида ташкил этилди. Қорбобо, Қорқиз, Қароқчи, Ялмоғиз кампир ва Қизил шапкача роллари филиалимиз мутахассислари томонидан ижро этилди. Жонли ижро асосидаги театрни болажонлар катта қизиқиш ва мароқ билан томоша қилдилар. Тадбир сўнгида Маҳалла Жамағарма Фонди ва тадбиркорлар томонидан болажонлар учун совғалар улашилди. Болажонларнинг Қорбобо қўлидан олган совғалари уларни янада хурсанд қилди.