Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Бугунги талаба – эртанги мутахассис

Бугунги талаба – эртанги мутахассис

  • 24 December 2021

Инсон танасининг саломатлиги унинг психик саломатлиги билан узвий алоқадор. Шундай экан, тиббиёт ходимлари психолог, психиатр, ижтимоий иш ходими, логопед-дефектолог, ижтимоий педагоглар билан баҳамжиҳат иш олиб боришлари керакли натижага эришиш имкониятини беради. Кичик тиббиёт ходимлари беморларга муолажани амалга ошириш борасида бевосита улар билан мулоқотда бўладилар. Баъзан беморларнинг ички кечинмаларини тинглаш баробарида тегишли йўл-йўриқ кўрсатишлари зарур бўлади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Самарқанд минтақавий филиали фаолияти кенг қамровли бўлиб, бу ерга мурожаат қилганлар натижа билан қайтадилар. Шубҳасиз, филиалдаги мутахассислар фаолияти билан танишиш, уларнинг тажрибаларини ўзлаштириш фойдадан холи бўлмайди. Бундан хабардор бўлган Самарқанд шаҳар Сўзангарон тиббиёт коллежи раҳбарияти Тиббий-ижтимоий иш йўналишида таҳсил олаётган талабаларни  филиалда доимий равишда амалиёт ўташини йўлга қўйган.