Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болажонларимиз жилмайишига муносиб ҳисса!

Болажонларимиз жилмайишига муносиб ҳисса!

  • 23 December 2021

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиали Қашқадарё ва Сурхондарёнинг чекка қишлоқларидан келадиган ижтимоий ҳимояга мухтож болалар ва уларнинг ота-оналарига манзилли-мажмуавий хизмат кўрсатиб келмоқда. Инсон борки болажонларни  қувонтириш, уларнинг жамият аъзоси эканликларини ҳис қилишларига, юзларида жилмайишнинг пайдо бўлишида ҳисса қўшишни истайди. Қашқадарё вилояти Махалла жамғарма фонди вакиллари ҳам бу манзилдаги болаларни эътибордан четда қолдирмадилар. Улар ҳомийлигида филиалда ташкил этилган тадбирда болажонларга шодлик улашиш учун эртак қаҳрамонлари таклиф этилди,  болажонлар иштирокида шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбир сўнгида филиал рахбари Н.А.Ражабов томонидан тақдим этилган совғалар болажонларнинг байрам шодлигига янада кўтаринки кайфият бағишлади.