Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Кадрлар масаласи – долзарб мавзу!

Кадрлар масаласи – долзарб мавзу!

  • 22 December 2021

Бугунги талабанинг эртага мутахассис сифатида фаолият юритиши, табиий, албатта. Бироқ аудиторияда етарлича назарий билим олган талаба амалиёт  билан уйғунликни ҳис қилмаса, меҳнат фаолиятини бошлашда муайян қийинчиликларни бошидан кечиради. Олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик эса ҳар икки томон учун ҳам фойдали, ҳам самарали шерикликдир.  Бунда талаба амалий тажриба орттирса, ташкилотнинг эса салоҳиятли ходимни танлаш имкони юзага келади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг  Самарқанд минтакавий  филиалининг бу йўналишда ўзига хос тажрибаси бор.  Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финдландия Педагогика  институти Мактабгача таьлим факультети  талабалари  филиалга ташриф буюриб, бу ерда болалар ва ота-оналарга кўрсатилаётган ижтимоий хизматларга нафақат гувоҳ бўлишди, балки  ўзларини қизиқтирган саволларга  батафсил жавоблар олишди. Талабаларга марказнинг бутун фаолияти юзасидан тақдимотлар билан биргаликда  амалий машғулотлар асосида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.