Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаол ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаол ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

  • 20 December 2016

2016 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Давлати мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаётида самарали фаолият олиб борганлиги муносабати билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) қуйидаги ходимлари “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар:

1. Муминова Лола Рахимовна- Илмий ишлар бўйича директор муовини

2. Буриева Хилола Юсуфджановна – Тиббиёт ходими

3. Хусанова Дилноза Гафуровна – Ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг муаммоларини ўрганиш бўлими бош мутахассиси.

2016 йилнинг декабрь ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг жамиятга интеграцияси ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлашга қўшган ҳиссалари, кўп йиллик ва фидокорона меҳнатлари учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги байрами муносабати билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг қуйидаги ходимлари “Халқ таълим аълочиси” ва “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирландилар:

“Халқ таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар:

1. Рахимова Сайёра Бахадировна – Ахборот-консалтинг хизмати ўқитувчи-дефектологи
2. Абдуллаева Наргиза Аюбжановна - Ахборот-консалтинг хизмати ўқитувчи-дефектологи
3. Хрульнова Гилена Вячиславовна - Ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг муаммоларини ўрганиш бўлими бошлиғи
4. Маджидова Дилдора Абдухамидовна – Иқтидорли болаларнинг муаммоларини ўрганиш бўлими етакчи мутахассиси

“Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар:

1. Усманова Рано Марсовна – Ахборот-консалтинг хизмати раҳбари муовини, психоневролог
2. Файзуллаев Бахром Фатхуллаевич – Ахборот-консалтинг хизмати шифокор-невропатологи

Халқ таълими вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирланганлар:

1. Халикова Хилола Шавкатовна - Ахборот-консалтинг хизмати ўқитувчи-дефектологи
2. Абибуллаева Лиля Заитовна - Ахборот-консалтинг хизмати ўқитувчи-дефектологи
3. Таджиходжаева Офтобхон Анваровна – Ижтимоий иш бўлими етакчи мутахассиси
4. Саидалиева Нигора Мансуржановна - Ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг муаммоларини ўрганиш бўлими етакчи мутахассиси
5. Азимова Феруза Абдутахировна – Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳга кирувчи болаларнинг муаммоларини ўрганиш бўлим бош мутахассиси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирланганлар:

1. Нуримов Ғайратбек Нуримович – Ахборот-консалтинг хизмати травматолог-ортопеди, т.ф.н.
2. Саруханова Алина Викторовна - Ахборот-консалтинг хизмати педиатори.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган РБИММнинг етакчи мутахассис ва ходимларига ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қўшган ҳиссалари ҳамда узоқ йиллардан бери РБИММда фидокорона фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгуси меҳнат фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.