Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Диққат танқислиги синдромига индивидуал ёндашув

Диққат танқислиги синдромига индивидуал ёндашув

  • 13 December 2021

“Иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими”га кўплаб ота-оналар мурожаат қиладилар. Шунда мурожаатлардан бири фарзандининг бесабр, ижтимоийлашувининг қийинлиги (оилада ва ташқарида), диққат етишмаслиги, мактабда ва кўчада болалар билан дўстлашувининг қийинлиги юзасидан бўлди. Мутахассис бола билан психологик иш олиб боришда унинг онасини ҳам жалб қилди ва онага қуйидаги тавсиялар берилди:

- қизалоққа индивидуал ёндашув зарур, яъни бола учун кўпроқ вақт ажратиш: мактабдаги воқеаларни биргаликда таҳлил қилиш, дарслардан кейин биргаликда сайр қилиш. Ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш, уй вазифаларни бажаришига эътибор билан қараш. Уйда биргаликда таом пишириш, уй ишларига жалб қилиш;
- кўпроқ рағбатлантириш;
- рақс тўгарагига ва енгил спорт турлари: бассейн, ДЖТ га жалб қилиш;
- уй шароитида биргаликда ўйинлар ўйнаш (ўйинга синглиси ва отасини жалб қилиш);
- танқид қилмаслик;
- дам олиш кунлари оилавий саёҳатлар уюштириш;
- биргаликда китоб ўқиш;
- болалар кино ва мультфильмларини оилавий биргаликда кўриб таҳлил қилиш;
- тунги уйқудан олдин, 1 соат тоза хавода сайр қилиш;
- эртак ўқиб, ухлатиш.
Бир неча машғулотдан сўнг, болада ижобий динамика кузатилди, бундан хулоса шуки, кўпчилик асаб ва руҳий бузилишларнинг сабаби нотўғри ҳаёт тарзи, ортиқча ҳиссий зўриқиш, ёшга мос бўлмаган талабларнинг қўйилишидир. Бу салбий омиллар бартараф қилинмас экан, дори-дармонларнинг таъсири кўзланган натижани бермайди.
Буюк мутафаккир Суқротнинг ушбу сўзларини барча болалар муассасалари пештоқларига ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқ:
“Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар! Агар бола танқид қилинаверса, у нафратланишни ўрганади, агар бола адоватда яшаса, у тажовузкорликка ўрганади, агар бола масхара қилинса, у индамас, одамови бўлиб қолади, агар бола ҳадеб танқид қилинаверса, у ўзини гуноҳкор ҳис қилиб ўсади. Агар бола сабр-тоқат, хотиржамлик билан ўстирилса, у бошқаларни тушунишни ўрганади, агар бола қўллаб-қувватланса, у ўз кучига ишонишни ўрганади, агар мақталса, у миннатдор бўлмоқликни ўрганади. Агар бола виждонийлик ва ҳалолликда улғайса, у адолатли бўлишни ўрганади, агар хавфсизликда яшаса, у инсонларга ишонишни ўрганади”.