Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021

Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021

  • 22 December 2021

Айни соатларда Аструм академиясида бўлиб ўтаётган “Илм-фан – инновацион тараққиёт асоси” талабалар ва ёш олимлар сессияси доирасида ташкил этилган "Инклюзив таълимни ривожлантириш" йўналиши бўйича Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) директори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати В.С.Алимова экспертлар қаторида таклиф этилган бўлиб, ёш олимлар томонидан тақдим этилаётган лойиҳаларни кўриб чиқишда иштирок этмоқда. Жараён қизғин давом этиши кутилмоқда.

Тадбирда, шунингдек,  Хоразм вилояти “Инклюзив марказ” раҳбари – Нилуфар Ахмедова, Республика ташҳис маркази Инклюзив таълим лабораторияси бошлиғи – Убайда Файзиева, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти сурдо таржимони – Гулнора Маҳкамова, “Эверест” ўқув маркази бош консультанти   Хайрулло Руҳиддинов, Ўзбекистон Миллий университети доценти Абдулло Абдуҳалилов, “Имкон” гранд лойиҳасининг фаол иштирокчиси Шоҳрух Мамадалиев, РБИММ “Алоҳида эҳтиёжли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими бошлиғи – Шафоат Тохирова, “Ижтимоий иш” бўлими бош мутахассиси – Фарход Комилов, СММ фрилансери иштирок этишмоқда.

Ушбу йўналишда Сизларни қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишда кўприк вазифасини бажаришимиз мумкин. Саволларингиз бўлса албатта йўлланг.