Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ИЖТИМОИЙ ИНКЛЮЗИЯ ВА ҲИМОЯ

ИЖТИМОИЙ ИНКЛЮЗИЯ ВА ҲИМОЯ

  • 21 January 2020

 Хайрия! Халқимизга хос қадрият. Шундай инсонлар борки, савобли ва хайрли ишларни ўзига одат қилиб доим яхшилик улашишни ҳоҳлайди. Хайриянинг турли кўринишлари мавжуд, лекин, у мақсадли ва манзилли бўлса нур устига аъло нур. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази қошида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда 2020 йил 16 январь куни ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари томонидан тайёрланган ижод намуналаридан ташкил топган “БИЗ БИРГАМИЗ” номли хайрия кўргазма савдоси ташкил этилди. Хайрия тадбири давомида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Ахборот-консалтинг хизмати” қошидаги “Ота-оналар”клубининг фаол ота-оналари ва уларнинг фарзандлари, Тошкент шаҳридаги 25, 87-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилари ҳамда кўнгилли имконияти чекланган болалар иштирок этишди. Дастлаб Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари, тингловчилари учун болалар томонидан тайёрланган қўшиқ, рақс санъатидан намуналар намойиш этилди.

Шундан сўнг болалар ва уларнинг ота-оналари билан биргаликда тайёрланган ижод намуналарининг хайрия кўргазма савдоси ташкил этилди. Болалар ва ота-оналар ўзларининг меҳнати ортидан келган даромаддан бирдек мамнун бўлдилар. Тадбир сўнгида болалар ва уларнинг ота-оналари тадбир ташкилотчиларига нафақат ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлашда балки, уларнинг ҳамма қатори жамият ҳаётида фаол иштирок этишида, одамлар билан мулоқот қилишида имконият яратиб берганлари учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Республика болалар мослашуви маркази раҳбарияти ушбу акцияни ҳар ойда икки марта муборак жума кунида ташкил этишга келишиб олишди.

 

 

Фарход Камилов

Республика болалар ижтимоий

 мослашуви маркази бош мутахассиси