Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Иқтидорли ўқувчиларда креативликни ривожлантириш ва шахслараро иуносабатларни яхшилаш бўйича инновацион ёндашув” мавзусида ўтказилган семинар тренинг.

“Иқтидорли ўқувчиларда креативликни ривожлантириш ва шахслараро иуносабатларни яхшилаш бўйича инновацион ёндашув” мавзусида ўтказилган семинар тренинг.

  • 2 October 2019

 Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими ҳодимлари томонидан  2019 йил иш режасига мувофиқ Тошкент шахрининг барча туман психолог методистлари учун 31 октябрь   куни Тошкент шахар Халқ таълими бошқармаси бош психологи Музаффаров М. Н,  барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларидан  жами 15 нафар психолог методистлар учун соат 12:00да “Иқтидорли ўқувчиларда креативликни ривожлантириш ва шахслараро муносабатларни яхшилаш бўйича инновацион ёндашув”   мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар - тренинг мақсади шундаки,  иқтидорли ўқувчиларда креативликни ривожлантириш, иқтидорли болалар  билан ишлашда юзага келадиган  шахслараро муносабатлар, мулоқот жараёнидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш усуллари хамда шахслараро муносабатларни яхшилаш бўйича иновацион ёндашув масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Семинарни  “Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими раҳбари Реджабоева М.З. очиб берди. Семинар давомида бўлим бош мутахассиси доцент Д.А.Махмудова «Иқтидорли ўқувчиларда креативликни ривожлантириш» мавзусида, хамда бўлим мутахассиси Ш.А Ярашева томонидан  «Иқтидорли ўқувчиларда шахслараро муносабатларни яхшилаш бўйича иновацион ёндашув»  мавзусида махорат дарсларини кўрсатиб бердилар.

Тренинг  давомида иқтидорли ўқувчи ёшлар ва уларнинг тенгдошлари, ўқитувчи- педагоглар, ота-оналар  билан  шахслараро муносабатлар  жараёнида  юзага келаётган муаммолар устида тўхталди.   Уларни бартараф этиш йўллари  ҳақида  таклифлар бериб ўтилди. Психолог методистлар томонидан берилган саволларга бўлим раҳбари ва мутахассислари жавоб беришди. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда маъсулият билан ёндашганлиги, ўз билим малакаларини намоён эта олганлиги билан Сирғали, Шайхонтохур, Яшнабод, Юнусобод, Чилонзор, Миробод ва Олмазор тумани психолог методистлари ташаккурнома билан тақдирландилар. Семинар тренингдан кутилган натижалар олинди ва иқтидорли болалар билан ишловчи психодиагностник методикалар жамланмаси тақдим этилди. Фаол қатнашган семинар – тренинг иштирокчиларига  эсдалик совғалари топширилди.