Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Визель, Татьяна Григорьевнанинг маҳорат дарси

Визель, Татьяна Григорьевнанинг маҳорат дарси

  • 8 October 2019

 Т.Г.Визелнинг маҳорат дарсидан чуқур таассуротларга тўлдим. Йилнинг айни илиқ вақти қадимий Бухоро шаҳрида  нейропсихологиия ва нейрофизиология соҳасида янги билимлар олишга илҳомлантирди. Меъёрдаги ва патологияли бош мия тепасининг Олий психик вазифалари соҳасида олинган билимлар биз логопедларга ташҳисни, дифференциал ташҳисни, логокоррекцияни сифатли ўтказиш ва, албатта, ота-оналар билан уларга нуқсон тузилмасини тўғри тушунтирганча касбий жиҳатдан компетентли мулоқот қилиш имконини беради. Тўғри, биз буни нефрофизиологлар билан биргаликда қилишимиз мумкин. Умид қиламанки, психология фанлари доктори, профессор Татьяна Григорьевна Визелнинг маҳорат дарсида иштирок этган тингловчилар олган билимларини яхши ўзлаштирдилар ва амалиётда улардан фойдаланадилар.

Ҳурматли ҳамкасблар, биз дефектология (логопедия) нинг нейрофизиологик асослари бўйича билимлар олдик ва янги куч билан яшаш, ижод қилиш, ўрганиш ва ишлашни давом эттирамиз!
Ташкилий қўмитага эътибори ва илиқлиги ҳамда симпозиумнинг тантанали ёпишилишидаги ажойиб шоу учун алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Т.Г.Визелнинг “Нейропсихологик асослари” дарслигини ўзбек тилида интизорлик билан кутамиз. Кимки буюртма беришни истаса, Телеграмм рақамимга мурожаат қилишлари мумкин: + 998 94 610-74-70.
Барча иштирокчиларга ижодий фаоллик ва ҳамкорликдаги маҳсулдор ишлари учун ташаккур айтаман. Энди 2019 йил 21-22 ноябрида Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро Форумда учрашамиз.
Ҳурмат билан проф. Л.Р. Муминова