Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни жадаллаштириш бўйича қўшма ташаббус

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни жадаллаштириш бўйича қўшма ташаббус

  • 19 September 2019
Жорий йилнинг 17 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Х.Фрейзер раислигида бўлиб ўтган мамлакатда ижтимоий ҳимоя масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимлари хам иштирок этдилар. Унда парламент аъзолари, тегишли вазирликлар вакиллари ва БМТ ташкилотлари: UNICEF, UNDAF қатнашдилар.
Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришиш жараёнини жадаллаштириш учун БМТ Бош котиби томонидан махсус жамғарма жорий қилинди. Ушбу жамғарма мамлакатларга ёрдам берувчи молиялаштириш механизми булиб, у ўз мажбуриятларини “хеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойили асосида бажаради. Мазкур жамғарманинг дастлабки маблағлари ижтимоий жиҳатдан муҳтож кишилар сонини камайтириш ва бундай ҳолатнинг олдини олиш бўйича ижтимоий ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бутун жаҳон бўйича БМТнинг 114та жамоаси мазкур жамғармага ариза бериш учун хукумат ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда иш олиб боради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, улардан фақат 24та жамоа тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон шулар жумласидандир.
Тадбир якунида марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистонда инклюзив таълим соҳасида учраётган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.