Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Мехрибонлик уйи  - мехр ўчоғи.

Мехрибонлик уйи - мехр ўчоғи.

  • 3 May 2019

       Республика болалар ижтимоий мослашуви  марказининг Ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими мутахассислари томонидан 2019 йил 1-2 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Ижтимоий химояга мухтож болалар ва уларнинг оилаларига мажмуавий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш” (Қашқадарё, Бухоро,Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри мисолида) лойихаси доирасида  семинар тренинглар ўтказилди. Тренинг - машғулот давомида иштирокчилар учун ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, гуруҳ иши тақдимоти, минимаъруза, муҳокама каби усуллардан фойдаланилди. Шунингдек ҳаётий вазиятлар мисолида муаммоли вазият ечими ҳам муҳокама қилинди ва якуний  қисмда мусиқали ўйин ташкил этилди.